Линклар

АҚШнинг тақрибан 2 минг 500 аскари радикал руҳоний Муқтадо ал-Садр жойлашиб олгани айтилаëтган Нажаф шаҳри атрофига тўпланди.


АҚШ Президенти Жорж Буш Ироққа қўшимча ҳарбий куч юборишга тайëр эканлигини билдирди.
АҚШнинг тақрибан 2 минг 500 аскари радикал руҳоний Муқтадо ал-Садр жойлашиб олгани айтилаëтган Нажаф шаҳри атрофига тўпланди. Ал-Садр Бағдод ва Ироқнинг жанубий қисмида исëнчиларни бошқараëтган жанггари шиалар раҳбаридир
Кеча Буш матбуот анжуманида ал-Садрдан қўл остидаги қуролли гуруҳларни тарқатиб юборишни талаб қилди. У шунингдек¸ АҚШ ҳарбий қўмондонлари талабига биноан Ироққа қўшимча 10 минг аскар жўнатишга тайëр эканлигини маълум қилди.
"Иттифоқчилар кучларини шу кунда ва келажакда мустаҳкамлаш ҳарбий вазиятнинг ўзгаришига боғлиқдир. Агар қўшимча куч керак бўлса¸ уларни Ироққа юборишга тайëрман"¸- деди АҚШ президенти.
XS
SM
MD
LG