Линклар

Бугун Афғонистон жанубида юз берган портлаш натижасида афғон полицияси амалдори-генерал Сами хон ва унинг икки нафар қўриқчиси жароҳатланди.


Портлаш АҚШ ҳарбий кучларининг Қандаҳор шаҳридаги қайта тиклаш муваққат командаси базаси яқинида рўй берди. Касалхонага ëтқизилган Хоннинг Ройтер ахборот агентлигига берган суҳбатидан маълум бўлишича¸ портлатилган бомба узоқдан бошқарилган. Хон ушбу ҳужум учун Толибонни айбламоқда. Маълумки¸ Қандаҳорда собиқ Толибон ҳукуматининг бош қароргоҳи жойлашган эди.
XS
SM
MD
LG