Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 05:42

Россия матбуоти Каримовнинг Москва ташрифи ҳаӄида


Фарангис Саид Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 15-16 апрел кунларидаги Москва ташрифи ҳаӄида Россия газеталари орасида биринчи бўлиб “Независимая газета” ёзди.

Мухбир Виктория Панфилова ўзининг “Ўзбекона паритет” сарлавҳаси остида сешанба куни эълон ӄилинган маӄоласида икки томонлама муносабатларга баҳо беришга ҳаракат ӄилар экан, жумладан шундай деб ёзади:

“Ахир Тошкент ва Вашингтон муносабатларидаги кўтаринкилик аллаӄачон ўтиб кетди. Ислом Каримовнинг ушбу ташрифи ўтган йил Самарӄандда Владимир Путин бошлаб берган диалогнинг давоми бўлиши керак”.

Айни ваӄтда муаллиф ташриф давомида икки томонлама иӄтисодий алоӄалар муҳокама ӄилиниши ва, хусусан, ўзбек пахтасининг Россияга экспорти масаласи кўтарилишини башорат ӄилади.

“Шу кунгача тарафлар бу масалада келиша олмаганлар. Чунки россияликлар пахта эвазига валюта тўлашга ҳар доим ҳам рози бўлавермайди. Каримов эса, “ӄанча тўлай олсангиз, биз сизга шунча пахта сотамиз, лекин бизга фаӄат валюта керак. Доллар эвазига биз ўзимиз учун керакли товарлар сотиб оламиз. Бундай прагматик ёндашув, Ислом Каримовнинг Москва ташрифи иккала тараф учун фойдали ва самарали бўлишига умид ӄилиш учун асосдир” - дейди НГ мухбири.

“Российская газета”нинг 15 апрел сонидаги маӄола “Ғарб молиячи ва сиёсатчиларининг насиҳатларидан тўйган Ўзбекистон Россия таянчини изламоӄда”, деб номланади. Маӄола муаллифининг ёзишича:

“Ислом Каримов Путиннинг инаугурациясини кутиб ўтирмай, Москвага боришга ӄарор ӄилди. Икки томонлама муносабатлар шу ӄадар катта суръатлар билан ривожланаяпти-ки, учрашувни кечга ӄолдиришнинг ҳеч имкони йўӄдек кўринди”.

Аксарият россиялик журналистлар фикрича, ўтган йил август ойида Президент Путиннинг Самарӄандда Каримов билан учрашуви икки давлат ўртасидаги муносабатларда бурилиш нуӄтасини ясаган.

Август ташрифигача “Москва серӄуёш Ўзбекистон ўзини ӄизиӄтирмаётганини намойиш ӄилишга ҳаракат ӄилиб келди, расмий Тошкент эса империя марказидан атайин узоӄлашишга уринди”, деб ёзади Российская газета ўзининг 15 апрел кунги сонида. Аммо, дея давом этади маӄола муаллифи,

“Ғарб молиячи ва сиёсатчилари ажратилаётган ҳар бир кредит эвазига демократия, инсон ҳуӄуӄлари ва эркин иӄтисодиёт борасида талаблар ӄўйишади, уй вазифасини беришади. Бундай “дарслардан” бирини куни кеча Европа Тикланиш ва Тараӄӄиёт Банки ўӄитди”.

АҚШ Давлат Департаменти вакили Ричард Баучер ҳам, газетанинг ёзишича, яӄинда насиҳатомуз тарзда Ўзбекистон ҳукумати аксил-террор урушидан демократик жараёнларни чеклаш маӄсадида фойдаланмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Шундай деб ёзар экан, Российская газета, бундан чарчаган Ўзбекистон Россия тараф ўгирилишга ӄарор ӄилди, деб фикр билдиради.

“Совет давридан буён Тошкент Польша, Чехия, Венгрия, Болгария ва Болтиӄбўйи республикалари билан яхши алоӄаларга эга эди. Аммо ҳозирда бу минтаӄаларда ўзбеклар учун истиӄбол йўӄ. Жанубда ҳам ўзбекларни кутиб ўтирганларни топа олмайсиз. Аксинча, Эрон, Туркия, Покистон, Ҳиндистон ва Хитой ўз товарларини Ўзбекистон бозорларига олиб чиӄишга интилмоӄда. Демак, умид фаӄат Россияга. Россия ҳозирда ҳам Ўзбекистоннинг энг катта савдо шеригидир”.

Шу ўринда Ўзбекистон-Россия муносабатларини акс эттирувчи раӄамлар ҳаӄида икки оғиз сўз.

Россиядаги “Новости” ахборот агентлигининг Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси маълумотларига таяниб, билдиришича, 2003 йилда икки томонлама савдо-сотиӄ айланмаси 1 миллиард 150 миллион долларни ташкил этган. Бу 2002 йил кўрсаткичидан деярли 26 фоиз кўп, деб таъкидлашмоӄда Ўзбекистон расмийлари. Савдо-сотиӄ салдосига келсак, у Россия фойдасига бўлиб, 230 миллион долларни ташкил этган, яъни Ўзбекистон Россиядан импорт ӄилаётган товарлар экспорт ӄилинаётган товарлардан кўпроӄ.

“Время Новостей” ва “Российская газета” ҳам 15 апрел кунги сонларида ушбу раӄамларга тўхталади. “РГ”нинг ёзишича, Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги савдо-сотиӄ айланмаси Россиянинг Беларус билан савдо-сотиӄ айланмасидан 10 барорбар камроӄ. Ваҳоланки, Ўзбекистон аҳолиси 25 миллион, Беларус аҳолиси эса 10 миллион одамга тенгдир.

Москва ташрифи давомида Ислом Каримов иӄтисодий алоӄаларни муҳокама ӄилишини Россиянинг ушбу мавзуга бағишлаб, маӄола эълон ӄилган барча газеталари ёзмоӄда.

Ислом Каримовнинг ўзи ҳам Москвага кетишидан олдин Тошкентда журналистлар саволларига жавоб берар экан, икки томонлама иӄтисодий алоӄаларни ӄониӄарсиз, деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG