Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:47

Ёрдам қиймати – 7 миллион доллар


Тўлқин 15 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон учун АҚШ томонидан ажратилган инсонпарварлик ёрдами, яъни тиббий жиҳозлар ва дори-дармонларни топшириш маросими бўлди.

Маросимда таъкидланишича, инсонпарварлик ёрдамининг умумий миқдори 7 миллион АҚШ долларига тенгдир. Бу ёрдам Ўзбекистонда иш олиб бораётган Зарафшон-Ньюмонт қўшма корхонаси ажратилган бўлиб, у “Европа ва Евроосиё мамлакатларига Америка ёрдами” лойиҳаси асосида етказиб берилган.

Мазкур корхона президенти Баҳром Салоҳиддиновнинг сўзларига қараганда, қўшма корхона ташкил этилгандан буён (1996 йил) Ўзбекистонга корхона кўмагида 40 миллион долларликдан ортиқ инсонпарварлик ёрдами етказиб берилган.

Б.Салоҳидддинов бу ёрдам охиргиси эмаслиги, бундан кейин ҳам корхона шундай акциялар уюштиришини маълум қилди.

Бу каби акциялар Ўзбекистонда тез-тез ўтказиб турилади. Бу ёрдам ўзининг ҳақиқий эгасига, яъни беморгача мурувват юки сифатида етиб борадими?

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ҳожибоевнинг таъкидлашича, инсонпарварлик ёрдамининг мижозларга етиб боришини назорат қилиш учун вазирлик ҳузурида махсус бўлим ташкил этилган. Бу бўлим ходимлари тиббий муассасаларнинг эҳтиёжини ўрганган ҳолда инсонпарварлик ёрдамидан улуш ажратади ва унинг тарқатилишини қаттиқ назорат қилади.
XS
SM
MD
LG