Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш Ғазо секторида ерлаштирилган яхудийларнинг уйларини бузиб ташлаш ва ғарбий сохилдаги уйларнинг айримларини қисман сақлаб қолиш бўйича Исроил Бош вазири Ариэл Шарон олға сурган режани қўллаб-қувватлади.


"Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий объектлари ва яхудийлар уйларини бузиб ташламоқчи. Бу тарихий ва мардонавор қарордир ва у кўпдан бери давом этиб келаётган можарони ҳал этиш сари имконларни очади", - деди Буш.
Фаластин Бош вазири Ахмад Курай эса бу каби қарорлар фақат БМТ доирасида бўлиши лозимлигини урғулади.
"Биз фаластинликлар бунга қўшилмаймиз. Биз учун фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари ва халқаро эътироф этилган "йўл харитаси"нинг хаётга тадбиқ этилиши маъқул", - деди Ахмад Курай.
БМТ Бош Котиби Кофи Аннан Бушнинг Исроил Бош вазири режасини қўллаб-қувватловчи позициясини танқид остига олди. Аннанга кўра, Яқин Шарқ можаросини ҳал этишга қаратилган ҳар қандай режа БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига асосланиши керак. Шунингдек Фаластин рахбари Ясир Арафат эса Шарон режасини "тинчлик жараёнидаги сўнгги нуқта" дея таърифлади.
XS
SM
MD
LG