Линклар

logo-print

Бугун қатор араб телеканаллари "Ал-Қайда" раҳбариники экани тахмин этилаётган аудиоёзувларни ёйинлади.


Усама бин Ладен, деб таништирган шахс Испаниядаги портлашлар "Ал-Қайда"нинг европаликлар билан ҳисоб-китоби эканини айтади:
"Испаниядаги 11 март кунги портлашлар европаликларнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳаракатлари учун улардан олинган қасосдир. 2001 йил 11 сентябрда америкаликларнинг ўлдирилиши эса АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаши ва Араб ярим оролига босқинига жавобдир", - дейди Усама бин Ладен экани тахмин этилаётган шахс.
Европа лидерлари аудиотасмада айтилган муроса шартларини рад этишди. Европа Комиссияси раиси Романо Проди ва бошқа бир қатор Европа давлатлари рахбарлари террорчилар билан ҳеч қандай муроса бўлмаслиги кераклигини таъкидлашди.
XS
SM
MD
LG