Линклар

Ироқдаги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Вашингтон раҳбариятидан қўшимча мадат юборишни сўраган.


АҚШ қўшинлари бирлашган штаби бошлиғи Генерал Ричард Майерс ушбу талаб қондирилишини айтди.
"Генерал Абизаид ва Генерал Санчес Ироқдаги сўнгги вазиятдан келиб чиқиб қўшимча ҳарбий куч юборишни сўрашди ва биз улар сўраган ёрдамни жўнатамиз", - деди Генерал Майерс.

Ўз навбатида Ироқдаги АҚШ қўшинлари қўмондони Рикардо Санчес юзага келган холатни шундай изоҳлади:
"Бизга қарши уришаётганлар собиқ режим тарафдорларидир. Қолаверса, улар орасида хорижлик жангарилар, ироқликларга қарши ҳужумларни содир этган террорчи тўдалар бор. Биз шундай гуруҳларга ҳозир тўқнаш келяпмиз ва буни ироқликлар, америка халқи, қолаверса бутун дунё ҳамжамиятига тушунтиряпмиз", - деди Генерал Санчес.
XS
SM
MD
LG