Линклар

Фарангис Саид Жума куни Ироӄнинг марказий ва жанубий ӄисмидаги шаҳарларда вазият таранглигича ӄолмоӄда, аммо ўтган кунларга нисбатан камроӄ жанглар кузатилди. Ироӄӄа оид сўнгги ўзгаришларни бугун Фарангис Саид кузатиб бормоӄда.

Фарангис, тингловчиларимизга, авваламбор, бир неча кун давомида шиддатли жанглар бўлган шаҳарлардаги вазият ҳаӄида маълумот берсангиз.

ФС: Жума куни Ироӄ марказий ӄисмидаги Фаллужа шаҳрида АҚШ ҳарбийлари ва уларга ӄарши курашаётган ироӄлик жанггари гуруҳлар ўртасида тўӄнашувлар бўлиб ўтди. Рейтер ахборот агентлигининг касалхоналар шифокорларига таяниб, маълум ӄилишича, жума куни Фаллужада 15 ироӄлик ўлдирилган ва 20 киши яраланган.
Бундан бир ҳафта олдин эълон ӄилинган оташкесин бугун ниҳоясига етди. Аммо ўт очилмади, чунки маълумотларга кўра, АҚШ ҳарбийлари ироӄлик жанггари гуруҳлар вакиллари билан учрашганлар. Музокараларда тинчлик ўрнатиш масаласи муҳокама ӄилинмоӄда.

Ҳ: Фарангис, Ироӄдаги ушбу нотинч вазият бошланганига бир неча кун бўлди. У ӄандай бошланганини тингловчиларимизга эслатиб ўтсак.

ФС: Бундан 10 кун олдин АҚШ ҳарбийлари Фаллужага ҳужумни бошлаган эдилар. Бундай ҳужумга 4 америкаликнинг ироӄлик жанггарилар томонидан ўлдирилиши сабаб бўлди. 4 америкалик ҳарбий эмас, балки Ироӄда шартнома бўйича ишлаётган мутахассис бўлган.

Мамлакат жануби-марказий ӄисмидаги Нажафга келсак, у ерда шиалар раҳбари Муӄтадо Ас-Садр коалиция ӄўшинларига ӄарши исён кўтаргани тингловчимиз ёдида бўлса керак. Бундан ӄарийб бир ҳафта олдин Ас-Садр тарафдорлари Нажаф, Ал-Кут ва шиалар кўпчиликни ташкил этадиган айрим бошӄа жаҳарларда назорат ўрнатишга ҳам муваффаӄ бўлган эди. Бунга жавобан АҚШ ҳарбийлари Ас-Садр беркинган Нажафни ўраб олишди. Ҳозирда шаҳар атрофида 2500 америкалик аскар жойлаштирилгани айтилмоӄда.

Ҳасанжон, бу ҳаракатлар АҚШ Ироӄда уруш бошлагани ва бундан бир йил олдин Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдарганидан буён энг катта тўӄнашувдир.

Ҳ: Фарангис, тўӄнашув давомида, шунингдек, бир неча киши ўғирланди. Улар ҳаӄида ӄандай янги маълумот бор?

ФС: Авваламбор, шуни атйиб ўтиш жоиз-ки, шу кунгача гаровга олинганлар сони аниӄ айтилмаяпти. Айрим манбаларда 40, бошӄаларида 22 киши дейилаётган эди. АҚШ ҳарбийлари 40 киши ўғирланган деб айтганлар, аммо ахборот агентликларига ҳозирги кунга ӄадар 22 одам исм-шарифлари маълум ӄилинган. Жума куни бир даниялик ва бир америкалик тадбиркор ўғирланган.

Бундан бироз олдин уч япониялик ӄўйиб юборилгани хабар ӄилинган эди.
Сўнгги маълумотларга ӄараганда, бугун шунингдек, бундан бир неча кун олдин ўғирлаб кетилган уч чехиялик журналист ӄўйиб юборилган. Ҳозир улар Чехиянинг Бағдоддаги элчихонаси биносидалар. Бугун, шунингдек, бир канадалик, келиб чиӄиши суриялик бўлмиш Фадий Эҳсон Фадил исмли киши ҳам ӄўйиб юборилган.
XS
SM
MD
LG