Линклар

“Тошкент ва Москва яна дўстлашди” ёҳуд “Муҳим музокаралар”


Фарангис Саид Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Москва ташрифига бағишланган маӄолаларга тўхталар эканмиз, авваламбор, уларнинг сарлавҳаларини бирма-бир кўздан кечирсак:

“Тошкент ва Москва яна дўстлашди”. Бу “Независимая Газета” мухбири Виктория Панфилованинг ташрифдан чиӄарган хулосаси.

“Гапга тўйишмади”. Бу икки президент учрашуви ҳаӄида “Время Новостей” газетаси мухбири Аркадий Дубнов фикри.

Би-Би-Си мухбири “Москва Каримов режимининг мустаҳкамлигидан хавотирда”, деб фикр билдирар экан, материалини “Каримов Москвани тинчлантиришга ҳаракат ӄилади”, деб номлаган.

“Коммерсантъ” газетаси эса “Ислом Каримов Путиннинг кўнглини олишга уринди”, деб баҳо беради учрашувга.

“Гудок” газетаси учрашувга бағишланган маӄолани ўзига ҳос соддалик билан, советча усулда “Муҳим музокаралар”, деб атади, холос.

Энди учрашув натижалари хусусида россиялик мутахассислар билдираётган фикрларга батафсилроӄ тўхталсак.

“Аксил-террор коалиция бўйича АҚШ ҳамкори бўлмиш Ўзбекистон собиӄ “оға”сини ҳам эсдан чиӄармаяпти”, деб ҳисоблайди Би-Би-Сига интеревью берган “МДҲ диаспоралари ва интеграция” институти раҳбари Константин Затулин. Унинг фикрича, Президент Каримов Москва ва Вашингтон ўртасидаги мувозанатни саӄлаб ӄолиб, ҳеч кимга ӄарам бўлмасликка ҳаракат ӄилмоӄда.

Москвадаги Карнеги Маркази таҳлилчиси, Марказий Осиё бўйича мутахассис Алексей Малашенко “сўнгги пайтда Вашингтон ва Тошкент ўртасига совуӄчилик тушди”, - дер экан, бунга Ўзбекистондаги инсон ҳуӄуӄлари аҳволи борасида АҚШ расмийлари томонидан ӄилинган танӄидий баёнотлар сабаб бўлганини айтади. “Россия эса фуӄаровий жамият, инсон ҳуӄуӄлари ва демократия масалалари Ўзбекистон, ҳамда Каримовнинг ички иши эканини таъкидлайди”, - деди Алексей Малашенко Би-Би-Сига.

Учрашувни ёритган Время Новостей газетаси Путиннинг Каримов билан суҳбатда танлаган услубини юӄори баҳолайди:

“Путин шарӄ удумларига кўра, ёши ўзидан катта меҳмонга ҳурмат изҳор этар экан, “Сиз вазиятни жуда яхши ҳис ӄиляпсиз, биз фикрингизни билишни истардик”, деб Каримовга Ўзбекистондаги март охири- апрел бошида рўй берган ҳодисаларга баҳо бериш имконини берди”.

Унинг, шунингдек, ёзишича:

“Путиннинг Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги садво-сотиӄ айланмасининг сўнгги 1,5 йил ичида 2 фоизга ўсганини ӄайд этиши жуда сермаъно бўлди. Ахир камайгандан кўпайгани яхшироӄ-да”.

Икки томонлама иӄтисодий алоӄаларни яхшилаш учрашувнинг асосий маӄсадларидан бири бўлганини ёзар экан, НГ, шу боис Каримов билан Москвага нафаӄат Ташӄи Ишлар Вазири Содиӄ Сафоев, балки Иӄтисодиёт Вазири Рустам Азимов ва Таишӄи Иӄтисодий Алоӄалар Агентлиги раҳбарларидан бири Ҳасан Исломхўжаев борганини эслатиб ўтади.

Илгари маълум ӄилганимиздек, чоршанба куни Ўзбекистоннинг Ўзбекнефтгаз ва Россиянинг Газпром ширкатлари ўртасида Қораӄалпоғистондаги Шохпахти газ конида ишлар олиб бориш ва ўзбек газини Россияга экспорт ӄилиш ҳаӄидаги шартнома имзоланди.

Россия матбуоти бу келишувга катта эътибор ӄаратди.

“Коммерсантъ” газетасининг 16 апрел сонидаги маӄола “Газпром Ямални Ўзбекистонга алмаштирди”, деб номланади.

Газетага кўра:

“Ямал ороли конларидаги ишлар Россияга ӄимматга тушяпти. 2003 йилда Газпром томонидан Россияга импорт ӄилинган ўзбек гази ҳажми 2,5 млрд. куб метрни ташкил этди. 2004 йилда газ импортини 7 млрд. куб метргача етказиш режалаштирилган. Бу Ямал гази ҳажмини камайтириш имконини беради”.

“Коммерсантъ”га кўра, Газпром Шохпахти газ конидаги янги компрессор станцияга 15 миллион доллар сармоя ётӄизади. Газетанинг Ўзбекнефтгаз ширкати вакили Собитжон Абдурахмоновга таяниб, билдиришича, Шохпахтида ишлаб чиӄарилган газ Россия ва Ўзбекистон ўртасида тенг таӄсимланади. Россия ўзбек газининг ҳар бир минг куб метри учун 40 доллардан тўлайди.

“Шохпахти Устюрт минтаӄасидаги Газпром билан ҳамкорликда ривожлантириладиган биринчи газ кони бўлиб, Россия ширкати бошӄа газ конларида иш олиб бориш ҳуӄуӄини ӄўлга киритишни режалаштирмоӄда”, - дейилади “Коммерсантъ”нинг 16 апрел сонида.
XS
SM
MD
LG