Линклар

Бугун Исроил ва Ғазо ўртасидаги Эрез чегара текширув пункти яқинидаги саноат зонасида бир фаластинлик ўзини-ўзи портлатиб юборди.

  • Ҳасанжон

Бунинг оқибатида камида тўрт одам яраланди. Хамас ва Ал-Ақса гуруҳлари мазкур ҳужум масъулиятини ўз зиммаларига олдилар.
Исроилнинг қутқарувчи гуруҳи яраланган одамлардан бирининг аҳволи оғир эканини билдирди. Ҳужум Исроил қамоқхоналаридаги маҳбуслар билан бирдамлик кунида содир этилди.
Бугун Ғазо Сектори ва Ғарбий соҳилда минглаб фаластинлик Исроилга қарши зўравонлик содир этганликда гумон қилиниб қамоқда сақланаётган тахминан етти минг фаластинлик озод этилишини талаб қилиб норозилик намойиши ўтказдилар.
XS
SM
MD
LG