Линклар

logo-print

Жорий вазиятни ўрганиш учун Ироққа борган Эрон делегацияси бугун ўз сафарини якунлади.

  • Ҳасанжон

Бироқ делегация ҳозирда радикал шиа уламоси Муқтадо Ас-Садр тарафдорлари ва АҚШ етакчилигидаги коалиция тўқнаш келган муқаддас Нажаф шаҳрига боришни режалаштирмади.
Мазкур делегацияга раҳбарлик қилган Эрон Ташқи Ишлар вазирлиги расмийси Ҳусни Содиқий делегация аъзолари сунний ва шиа лидерлари билан учрашганини билдирди. У Нажаф шаҳрига режалаштирилган сафар бекор қилингани сабабини айтмади.
Сафар давомида Эрон делегацияси БМТнинг Ироқдаги махсус вакили Лаҳдар Брахими ва АҚШ етакчилигидаги коалиция вакиллари ҳамда Ироқ Бошқарув Кенгашининг баъзи аъзолари билан ҳам учрашди.
XS
SM
MD
LG