Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийларининг юқори лавозимли қўмондонлари ва коалиция расмийлари бугун Фаллужа шаҳридаги жамоа раҳбарлари билан иккинчи кун музокаралар олиб бормоқдалар.

  • Ҳасанжон

Сунний мусулмонлар уламолари саъй ҳаракати туфайли бугун Бағдодда Япониянинг ўғирлаб кетилган икки фуқароси қўйиб юборилди.
Бир ҳафта олдин ўғирлаб кетилган ва кеча қўйиб юборилган уч нафар чех журналисти бугун кечки пайт Прагага жўнаб кетиши режалаштирилган.
Ўғирлаб кетилган бир АҚШ аскари эса хамон тутқунликда қолмоқда. Жанггарилар уни қўйиб юбориш эвазига АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари ҳибсга олган маҳбуслар озод этилишини талаб қилмоқдалар.
Бугун Ироқ жанубидаги Нажаф шаҳрида коалиция кучлари ва радикал уламо Муқтадо Ас-Садр тарафдорлари ўртасида қарама-қаршилик давом этди.
Бугун Бағдодда бўлиб ўтган матбуот конференциясида АҚШ генерали Марк Киммит Ас-Садр Нажафда зўравонликларнинг олдини олиш имконига эга эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG