Линклар

Фаластиндаги “Хамас” қуролли гуруҳи ўз раҳбарлари Абдул Азиз Рантисийнинг ўлдирилгани учун исроилдан қассос олишга қасамёд қилди.


Рантисийдан аввал “Хамас”га раҳбарлик қилган Аҳмад Ёсин ҳам Исроил томонидан ўлдирилган эди.

“Хамас” раҳбарияти вакили аз Зоҳар бу ҳақда шундай деди:

“Ҳар қандай қотиллик ва “Хамас” ҳамда Фаластин халқига қарши қилинаётган жиноятлар, бизни қаршиликларимизни тўхтатиб қололмайди”,- деди Зоҳар.

Исроил раҳбарияти вакили Жонатан Пелед эса

“Исроил Фаластин террорчилиги ва унинг Рантисий каби раҳбарлари билан курашни давом эттиради. Бу одамнинг қўли қон, чунки у юзлаб исроилликларнинг ўлими учун жавобгардир. Фаластин раҳбарияти террорчилик ва зўравонликни бартараф этолмас экан, Исроил террорчилар билан ёлғиз ўзи курашаверади”,-деб билдирди.

Европа Иттифоқи ва араб давлатлари Рантисийнинг ўлдирилишини қоралаб чиқдилар.
XS
SM
MD
LG