Линклар

Бугун Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки Лондонда ўзининг йиллик йиғилишини ўткизади.


Икки кун давом этадиган
йиғилишда дунёнинг турли мамлакатларидан 2000 вакил ва журналист иштирок этмоқда.

Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки собиқ коммунистик давлатларда ўтказиладиган ислоҳотларни қўллаш мақсадида 1991 йилда ташкил этилган эди.

Апрел ойида бу банк Ўзбекистонга бериладиган ёрдамларини катта миқдорда қисқартириб ташлади. Банк ёрдамининг қисқаришига Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилаётганлиги сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG