Линклар

Ироқдаги Нажаф ва Фаллужа шаҳарларидаги вазият мураккаблигича қолмоқда.


Хабарларга кўра, Ироқ исёнчи гуруҳларига қарши жангга кириш учун Нажафга Иттифоқчи кучларнинг яна 2500 харбийси келтирилган. Нажафни ўз назоратига олган Мўктад ас Садра исёнчи гуруҳи шаҳарни мудофаа қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Фаллужада сунийлар қуролли гуруҳлари билан олиб борилган музокаралар ҳам ҳозирча ҳеч қандай натижаларни бермаяпти.

Ғарб ахборот агентликларига кўра, Ироқнинг Сирия билан чегарадош ҳудудларида ироқлик исёнчи гуруҳлар ва АҚШ ҳарбийлари ўртасида қақшатқич жанглар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG