Линклар

Европа Иттифоқи ва Араб давлатлари Исроил томонидан Фаластиндаги “Хамас” ташкилоти раҳбари Абдул Азиз Рантисийнинг ўлдирилишини қоралаб чиқдилар.


Рантисий шанба куни Ғазо минтақасида ўлдирилди.

АҚШ ҳукумати Исроилни бундай ҳаракатларнинг оқибати ҳақида чуқурроқ ўйланишга даъват қилди, бироқ шу билан биргаликда, Исроил террорчилардан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, деб эътиров этди. Британия расмийлари эса Исроил “Хамас” раҳбарини ўлдириб, ноқонуний ҳатти-ҳаракат содир этди, деб билдирди.

Фаластинликлар Рантисийнинг ўлими учун қассос олиш чақириғи билан кўп минг кишилик норозилик намойишлари ўтказдилар.

“Хамас” раҳбарияти вакили Аз Зоҳар эса шундай деди”

“Ҳар қандай қотиллик ва “Хамас” ҳамда Фаластин халқига қарши қилинаётган жиноятлар, бизни қаршиликларимизни тўхтатиб қололмайди”,- деди Зоҳар.
XS
SM
MD
LG