Линклар

Исроил Бош Вазири Ариэл Шаронннинг айтишича, ким уларга қарши чиқишга ҳаракат қилса, у йўқ қилинади.


Ариэл Шарон бу ҳақда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган 6 миллион яҳудийлар хотирасига бағишланган Холокост қурбонлари мотам маросимида гапирди:

“Биз бугунги ёки кейинги қотилларнинг халқимизга қандайдир зиён етказишига йўл қўймаймиз. Ким шунга ҳаракат қилса, қаттиқ зарбага учрайди. Биз тинчлик истаймиз, лекин қуролни қўлдан қўймаймиз.”

Фаластиндаги “Ҳамас” ташкилоти раҳбарларидан бири Маҳмуд ал-Зоҳир эса мана бундай баёнотга тезда жавоб қайтарди:

“Исроил бизни синдира олмайди. Бунга ишончимиз комил. Биз қўлда қурол билан курашни давом эттирамиз.”—деди Маҳмуд ал-Зоҳир.
XS
SM
MD
LG