Линклар

Бугун Буюк Британия Бош Вазири Тони Блэр берган баёнотга кўра, Европа Иттифоқига янги ўн давлатнинг қўшилиши Европанинг бўлинишига батамом якун ясади.


Тони Блэр бу баёнотни Европа Тикланиш ва тараққиёт Банкининг йиллик мажлисида э’лон қилди. Унга кўра, Европа Иттифоқининг кенгайиши, албатта, минтақадаги иқтисодий ислоҳотларнинг жадаллашишига олиб келади.

Европа Банкининг бугунги мажлисида Жан Лемер яна Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг раиси этиб сайланди.
XS
SM
MD
LG