Линклар

logo-print

Испаниянинг ўз қўшинларини Ироқдан олиб чиқиб кетиш ҳақидаги қароридан сўнг, коалициядаги бошқа давлатлар ҳам ўз қўшинларининг Ироқда қолиш-қолмаслиги масаласини қайтадан кўриб чиқиши мумкин.


Бу ҳақда Ақш Президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Кондолиза Райс телевидениега берган интервюсида гапирди. Унга кўра, 34 давлатни бирлаштирган коалиция таркибида ўзгариш бўлиши мумкин. Кондолиза Райснинг айтишича, шунга қарамай коалиция аввалгидек бақувват:

“Биз Испания Ироқдан қўшинларини олиб чиқишни муҳокама қилаётганини биламиз. Мен бундан ажабланмайман. Ироқдаги вазиятга тўғри баҳо бериб, у ерда қолишни таваккал қилаётган бошқа давлатлар борлигини ҳам биламиз. Ироқда аввалгидай мустаҳкам коалициямиз бор.”
XS
SM
MD
LG