Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:28

“Жиддий газета” раҳбарларни жиддий торттирди


Фарғонадаги “Мавлоно” илмий-маърифий хусусий фирма директори Маъруф Абдураҳмонов хусусий газета чиқаришда жуда кўп тўсиқларга дуч келмоқда.

М.Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, мутасадди шахслар чиқарилиши режалаштирилган газетанинг номи “Жиддий газета” эканиданоқ чўчиб кетган ва газетанинг номини ўзгартиришни сўраган. Газетани чиқаришга рухсат сўраб, кейинги қилган мурожаатларда у янги газетага “Жиддий гаплар”, “Гаплашадиган гаплар” каби номларни тавсия қилган. Бироқ бундай газета чиқаришга тадбиркорга рад жавоби берилган.

Тадбиркорнинг айтишича, вилоят статистика бошқармаси ходимлари газета чиқариш масаласида ўзларининг республика миқёсидаги раҳбарларини билан тил топишишни масаҳат берган.

“Телефонда Влада исмли аёл билан гаплашдим. Ундан нега “Жиддий газета” номи ёқмаганини сўрадим. Влада эса “жиддий” сўзининг ўзи нима эканини билмас экан. Мен ундан бу сўзнинг нималигини билмаса, нега рад жавобини берганини сўрасам, номдаги “газета” сўзи ўрнига бирорта “нюс” деган сўзни қўшиб қўйишимни маслаҳат берди”, деди М.Абдураҳмонов.

М.Абдураҳмоновнинг сўзларига қараганда, Фарғона вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Фарҳод Ҳошимов ҳам унга озроқ сабр қилишни, газеталарни рўйхатдан ўтказишни сўраб берилган 16 та ариза ҳали кўриб чиқилмагани айтган. Ф.Ҳошимов газеталарни рўйхатдан ўтказишга Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги рухсат бермаётганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG