Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:14

Журналистнинг даъвоси қондирилди


19 апрель куни Боғот туманлараро фуқаролик ишлари суди хоразмлик журналист Шуҳрат Оллоназаровнинг ишга қайта тиклаш ва етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қондирди.

Мазкур суд жараёни бир жиҳати билан эътиборни тортади. Шу вақтгача Ш.Оллоназаровни ишга масъулиятсизлик ва нопрофессионаллик билан ёндашганликда, товламачиликда айлаб келган “Янгиариқ овози” газетаси бош муҳаррири Жуманазар Юсупов судда журналистнинг мақолаларини сиёсий нуқтаи назардан, кейинчалик раҳбариятдан танбеҳ эшитмаслик учун таҳрир қилганини билдирди.

Бош муҳаррирдан нега шу кунга қадар бу айбни илгари сурмаганини билишнинг иложи бўлмади.

Ш.Оллоназаровнинг адвокати Бахтиёр Шоҳназаровнинг таъкидлашича, судда бош муҳаррир ҳукумат сиёсатига зид фикрларни таҳрир қилгани ҳақида кўрсатма берган. Конституциянинг 12-моддасида Ўзбекистондаги ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар ва мафкураларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши белгилаб қўйилгани, бу ҳаракати билан журналистнинг ҳуқуқини бузгани эслатилганда бош муҳаррир ўринли жавоб бера олмаган.

Ш.Оллоназаровнинг билдиришича, айбланувчи томон судга ҳурматсизлик қилиб, суд мажлисига вақтида етиб келмаган. Бундан ташқари, улар журналистнинг устидан турли сохта ҳужжатлар тўплаган.

Журналистнинг сўзларига қараганда, унинг кетма-кет чиққан танқидий мақолаларидан сўнг турмуш ўртоғи Муяссар Худойбергановани ҳам ноқонуний равишда ишдан бўшатишган. Хотинининг ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризасига ҳунузгача адолатли муносабатда бўлингани йўқ. М.Худойберганованинг даъво аризаси юзасидан бўлиб ўтган суд мажлиси чиқарган қарор 12 кун давомида ўқиб эшиттирилмаган. Ҳатто прокурорнинг даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги талаби ҳам жавобсиз қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2003 йил 10 декабрда “Ҳуқуқ” газетасида “Журналист ниқобидаги фирибгар” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Бу мақолада “Янгиариқ овози” газетаси мухбири Ш.Оллоназаров фирибгарлик ва товламачилик билан шуғулланаётгани, шунингдек, у Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзолиги ҳақидаги сохта гувоҳномадан фойдалангани таъкидланганди. Орадан кўп ўтмай, яъни 2003 йил 29 декабрда айни мақола асосида журналист ишдан бўшатилди. Шу билан бирга, аниқ асос кўрсатилмасдан унинг рафиқаси М.Худойберганова ҳам туман туғруқхонасидаги ишидан мажбурий равишда озод этилган.
XS
SM
MD
LG