Линклар

Бугун Ҳиндистонда уч ҳафта давом этиши белгиланган Парламент сайловлари бошланди.

  • Ҳасанжон

Сайловларнинг биринчи кунида 13та вилоятнинг еттитасида турли зўравонлик воқеалари юз берди. Бунинг оқибатида 21 одам нобуд бўлди. Қурбон бўлган ва яраланганлар орасида оддий фуқаролар, полиция ходими, аскарлар ва сайлов участкаси расмийлари бор.
670 миллион ҳиндистонлик овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган мазкур сайловлар 10 май куни тугайди. Сўнгги сўров натижалари, Бош вазир Атал Бехари Важпайи бошчилигидаги коалиция яна беш йил муддатга сайланиши мумкинлигини кўрсатган.
XS
SM
MD
LG