Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:03

Қозоқлар Хоразмни тарк этмоқда


Маълумотларга кўра, ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг оғирлашаётгани боис Хоразм вилоятида яшаб келаётган қозоқ миллатига мансуб аҳоли бошқа жойларга кўчиб кетмоқда.

Хоразмдаги қозоқ миллий маданий маркази тақдим этган маълумотларга қараганда, вилоятнинг Урганч шаҳри, Урганч, Питнак, Гурлан, Янгибозор туманларида қозоқ миллатига мансуб 14 мингдан зиёд киши истиқомат қилади. Аммо маҳаллий кузатувчилар бу рақам тобора камайиб кетаётганини таъкидламоқда.

Қозоқ миллий маданий марказининг вилоят бўлими бошлиғи Маркс Бойимбетовнинг билдиришича, қозоқларни ҳеч ким ўз еридан ҳайдаётгани йўқ. Уларни ўз тупроғини ташлаб кетишга ижтимоий ва иқтисодий қийинчиликлар мажбур қилмоқда. Масалан, Қозоғистонда ишлаб қайтганлар у ерда 300 долларгача маош олганини айтади. Бироқ Ўзбекистонда одамлар ойлаб маош ололмаётир. Шунингдек, ишсизлик даражаси, коммунал тўловларнинг ошиб бораётгани ҳам нафақат қозоқларни, балки маҳаллий ўзбекларни ҳам оғир аҳволга солиб қўйган.

Вилоятда қозоқ тилида таълим бериладиган саккизта мактаб бор. Аммо Янгибозор ва Гурлан туманларида яшовчи қозоқлар ўз она тилида ўқиш имкониятига эга эмас.

М.Бойимбетовнинг таъкидлашича, хоразмлик қозоқлар, асосан, қўшни Қозоғистонга – Ерматов, Кўкчатов, Остона томонларга кўчиб кетмоқда. Қозоғистон маъмурлари Ўзбекистондан борган қозоқларни иш ва уй-жой билан таъминлаётир. Бу эса бошқа қозоқларни ҳам кўчишга ундаяпти.
XS
SM
MD
LG