Линклар

Қашқадарёда диабетлар кўпаймоқда


Фирдавс Маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда Қашқадарё вилоятида қандли диабет ва бўқоқ касаллигига чалинган беморлар сони йилдан-йилга ортиб бораётгани қайд этилаётир.

Эндокрин касалликлари вилоят диспансери эндокринологи Ўғилой Сиддиқованинг сўзларига қараганда, айни пайтда вилоятда эндокринология хизмати анча яхшиланган. Бу эса мазкур турдаги касалликларнинг камайишига олиб келган.

Аммо, маълумотларга кўра, бўқоқнинг турли даражадаги кўринишлари билан касалланганлар сони 2003 йилда 2002 йилга нисбатан минг нафарга ортган. Бу касалликларга чалинганлар вилоятнинг Шаҳрисабз. Яккабоғ, Китоб каби тоғли ҳудудларида, айниқса, кўпайган.

Ў.Сиддиқованинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда қандли диабетнинг бирмунча кўпайгани кузатилмоқда. Бу хасталикдан ўлаётганлар сони ҳам ошган.

Шу билан бирга, Қашқадарёда сил касаллиги билан оғриш ҳолатлари ҳам кўп қайд этилаётгани айтилмоқда. Вилоят сил касалликлари диспансери бош врачи Абдулла Равшанов бу ҳолатни мазкур хасталикни ўз вақтида аниқлаш ишлари яхши йўлга қўйилаётгани билан изоҳлади.
XS
SM
MD
LG