Линклар

logo-print

Ироқнинг Карбало шаҳрида коалиция қўшинлари ва шиа мусулмонлар лидери Муқтадо ал-Садр тарафдорлари орасида шиддатли жанглар давом этмоқда.

  • Садриддин Ашур

Коалиция қўмондонлиги вакилининг хабарига кўра, полшалик ҳарбий жароҳатланган, болгариялик ҳарбий ҳалок бўлган. Болгария Мудофаа вазирлиги вакили Румяна Стругарова шундай деди:
“Жума куни эрталаб болгарлар ҳарбий колоннаси базага қайтаётганда гранатомёт ва автоматик қуроллардан ўққа тутилди. Аскарлар жавоб ўти очишди. Отишмада сержант Димитр Иванов Димитров қаттиқ жароҳат олиб, ҳалок бўлди,”- деди Мудофаа вазирлиги вакили.
Нажаф ва Карбало шаҳарларини назорат қилаётган шиалар лидери Муқтадо ал-Садр, агар коалиция қўшинлари улар учун муқаддас бўлган бу шаҳарларга бостириб киришса, янги террорчилик ҳаракатлари содир қилиш билан таҳдид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG