Линклар

Шимолий Корея ҳукумати кеча содир бўлган темир йўл ҳалокати ҳақидаги ма’лумотларни тасдиқлади.

  • Садриддин Ашур

Ҳукумат вакилининг журналистларга айтишича, Хитой чегарасига яқин Ренчхон станциясидаги фалокатга, вагонларга ортилган, суғориш каналлари қазиш учун ишлатиладиган портловчи моддаларнинг портлаши сабаб бўлган. Вакил қурбонлар ҳақида ҳеч нарса демади, деб хабар беради “ИТАР ТАСС” ахборот агентлиги.
Ма’лум бўлишича, Шимолий Корея Қизил Хоч ташкилоти вакиллари воқеа содир бўлган жойга етиб борган. Ҳукумат вакилларининг уларга айтишича, поездлардан бирида портловчи моддалар ортилган вагонлар бўлган. Ана шу вагонлар портлаб, атрофдаги 1850та уй бутунлай ер билан яксон этилган. 6350 уй жиддий зарар кўрган. Сўнгги расмий ма’лумотларига кўра, 54 одам ҳалок бўлган, 1248 киши яраланган. Қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Фалокат юз берган туманда фавқулодда вазият э’лон қилинган.
XS
SM
MD
LG