Линклар

Шимолий Корея бундан икки кун олдин поезд портлашига темирйўл вокзали ишчиларининг ўз вазифаларига масъулиятсизликлари сабаб бўлганини билдирди.

  • Ҳасанжон

Портлаш юз берган жойни бугун Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамияти, шунингдек, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти вакиллари бориб кўрдилар.
Ёрдам кўрсатувчи хорижий ташкилотлар вакилларига кўра, портлаш содир бўлган темирйўл вокзали бутунлай ва вокзалга туташ 400 метр ҳудудда жойлашган бинолар, жумладан мактаб ва касалхона бинолари вайрон бўлган.
Ёрдам курсатувчи ташкилот вакилларининг Шимолий Корея расмийларига таяниб билдиришларича, портлаш оқибатида 154 одам нобуд бўлган ва тахминан 1 минг 300 одам жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG