Линклар

Бугун Ироқ пойтахти Бағдод, унинг ташқарисидаги АҚШ ҳарбий базаси ва Тикритда юз берган портлашлар оқибатида ўндан ортиқ одам нобуд бўлди.

  • Ҳасанжон

Бағдоднинг шиалар яшайдиган Садр маҳалласида содир бўлган портлашда камида 14 ироқлик нобуд бўлди. Портлаш сабаби ҳозирча номаълум.
Аҳоли вакиллари мазкур ҳужум учун АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларини айблади. Коалиция кучлари матбуот вакили генерал Марк Киммит ушбу иддаоларни рад этди:
“Ас-Садрда юз берган сўнгги ҳужум коалиция кучларига алоқаси бўлмаган ташкилот томонидан минамёт ёрдамида амалга оширилган. Натижада олти одам нобуд бўлди ва 38 одам яраланди”, - деди генерал Киммит.
АҚШ ҳарбийларига кўра, исёнчилар отган икки ракета Бағдод яқинида жойлашган ҳарбий базага тушиб портлагани натижасида америкалик беш аскар нобуд бўлган олти нафари яраланган.
Кут шаҳрида пистирмадан уюштирилган ҳужум оқибатида икки амарикалик аскар нобуд бўлди.
Тикрит шаҳридаги АҚШ ҳарбий базаси яқинида машинага ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида камида уч нафар полиция ходими қурбон бўлди.
XS
SM
MD
LG