Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:09

Раис суд қарорини ҳам тан олмайди


Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Аҳмаджон-Арслонбек” фермер хўжалиги тугатилиш арафасида. Хўжалик бошлиғи Шерзод Қурбоновнинг билдиришича, маҳаллий амалдорларнинг таъқиб ва тазйиқлари фермерликдан воз кечишга мажбур бўлмоқда.

22 ёшли Ш.Қурбоновнинг айтишича, “Истиқбол” ширкат хўжалиги бошқаруви раиси Мадиёр Авезовнинг “Аҳмаджон-Арслонбек” фаолиятига ноқонуний аралашишлари фермер хўжалигини тугатишдан бошқа чора қолдирмаётир.

Бекобод қишлоғида яшовчи Ш.Қурбонов Урганч тумани ҳокимининг 2003 йил 24 мартдаги 294-қарорига кўра “Истиқбол” ширкат хўжалигидаги ўн гектар майдонда “Аҳмаджон-Арслонбек” фермер хўжалигини ташкил этганди. Шундан кейин фермернинг фаолиятига аралашишлар, тазйиқ ўтказишлар бошланди. Ш.Қурбоновнинг таъкидлашича, раис экин суғоришга сув бермаган, унинг устидан турли шикоятлар уюштирган. Фермерга тегишли сув насосини ҳам зўрлик билан тортиб олган. Натижада экин экилган ерни суғориш иложи бўлмаганидан фермер катта зарар кўрган. Прокуратуранинг аралашуви билан насос қайтарилган бўлса-да, экиш мавсуми ўтиб кетиб бўлганди. Ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш учун Ш.Қурбонов Урганч туманлараро судига мурожат қилган. Суд “Аҳмаджон-Арслонбек” фойдасига раис М.Авезовдан 1 миллион 130 минг 985 сўм моддий зарар, 50 минг сўм маънавий зарар ундириш ҳақида ҳукм чиқарган. Бироқ раис ҳалигача суднинг қарорини бажаргани йўқ.

Ш.Қурбоновнинг айтишича, раис суддан кейин ҳам фермер хўжалиги фаолиятига аралашишни бас қилмаган. У прокуратура органлари, вилоят ҳокимлиги, сув ва қишлоқ хўжалик бошқармасига турли шикоятлар ёзган.

“Озодлик” мухбири мавзу юзасидан муносабат сўраб, раисга мурожаат қилганида у суд қарорини ҳам тан олмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG