Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:01

Қаршида 32 нафар (!) ишсиз бор


Фирдавс 22 апрель куни Қарши шаҳрида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Бу ерда ишсизларга саксондан ортиқ ташкилотда мавжуд 402 та иш ўрни таклиф қилинди.

Қарши шаҳри ҳокимлиги меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари Бердиёр Холёровнинг таъкидлашича, бундай тадбир жорий йилда иккинчи бор ўтказилган. Талабгорларга анча яхши ҳақ тўланадиган ишлар таклиф этилган. Ярмарка чоғида 82 киши янги иш ўрнига эга бўлган.

Лекин янги ишга жойлашган кишиларнинг муаммолари ҳал бўлиб қолаётгани йўқ. Қарши шаҳрилик иқтисодчи йигитнинг айтишича, у аввалги ярмарка чоғида иш топган. Бироқ ойлиги камлиги, иш жойи уйидан узоқлиги боис ишдан бўшаб, яна ярмаркага ташриф буюрган.

Ўтган йили Қаршида вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази очилган эди. Унинг мақсади ишсизларга кунлик иш топиб бериш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир. Аммо, шаҳардаги мардикор бозорда ишлайдиган бир йигитнинг сўзларига қараганда, бу марказ мардикорларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмайди.

Маълумотларга кўра, 2004 йилда Қарши шаҳрида ишсиз мақомига эга бўлган 32 киши рўйхатга олинган. Бироқ биргина мардикор бозорига ҳар куни 250-300 киши иш излаб чиқади.
XS
SM
MD
LG