Линклар

Пхенян ҳукумати Ренчхон станциясидаги портлаш оқибатида жабр кўрганлар учун Жанубий Корея кўрсатмоқчи бўлган ёрдамни рад қилди.


Аммо Хитойдан озиқ-овқат ва палаткалардан иборат ёрдамини олди. Шимолий Кореяга АҚШ ва яна бир қанча давлатлар ҳамда БМТ ёрдам беришни таклиф қилмоқдалар.
Халқаро Қизил Хоч ташкилоти, халқаро жамоатчиликка мурожаат қилиб, Шимолий Кореянинг Ренчхон станциясидаги портлашлардан жабрланганларга ёрдам бериш учун бир миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратишини сўради. Қизил Хоч жамиятининг вакили Нилс Юэл шундай деди:

“ Бу ердаги жуда кўп одамларга ойлар, йиллар давомида ёрдам керак бўлади. Аксарият одамлар уй-жойидан, ҳамма нарсасидан маҳрум бўлган. Уларга кийим-кечак, озиқ-овқат ва вақтинчалик бошпана керак. Сув ва канализация иншоотларини ҳам қайта тиклаш керак”, деди Нилс Юэл

Шимолий Корея ҳукумати берган ма’лумотларга кўра, станциядаги фалокат оқибатида 160 одам ҳалок бўлди, 1300 яқин одам яраланди. Хорижлик экспертлар эса, қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўлган, деб айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG