Линклар

logo-print

Ҳиндистоннинг 11 штатида ўтаётган учинчи босқич парламент сайловларида зўравонлик ҳолатлари кузатиляпти.


Шринагер шаҳрида Кашмирни Ҳиндистондан айириш тарафдорлари бўлганлар полициячиларни тошбўрон қилдилар. Манипур штатида 6 сайлов участкаси ўққа тутилди. Қурбонлар ҳақида ма’лумотлар йўқ.
Мухолифатдаги “Миллий конференция” партияси лидери Умар Абдулла шундай деди:
“Одамларнинг иштироки қандай бўлишидан қат’ий назар, сайловлар эркин ва адолатли ўтиши лозим. Кашмирда яқинда содир бўлган тартибсизликлардан ҳукумат тўғри хулоса чиқариб олиши керак.”
Бугунги сайловларда 170 миллион одам қатнашмоқда. Парламентнинг қуйи палатасига сайловлар 10 майда тугайди.
XS
SM
MD
LG