Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:06

Андижондаги туман газеталари нима ҳақда ёзади?


Турғунбек “Озодлик” мухбири ўтказган савол-жавоблардан маълум бўлишича, Андижон вилоятидаги туман газеталари фуқаролар орасида умуман обрўга эга эмас.

Фуқаролардан бирининг айтишича, бу газеталарда танқидий мақолалар учрамайди. Газетхонлар улардан ўзига маъқул бўлган ахборотларни топа олмайди.

Марҳамат туманилик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Дилмурод Муҳиддиновнинг таъкидлашича, туманда чоп этиладиган “Оқ олтин” газетаси сотувда умуман йўқ. Бу газета жамоат ташкилотларига, ўқув муассасаларига обуна бўйича тарқатилади. Обуна ҳам мажбурий ўтказилган.

Д.Муҳиддинов мажбурий обуна қилиш амалиёти ҳам ўзининг сўнгги кунларини кечираётганини маълум қилди.

“Яқинда тумандаги 39-мактабнинг 30 ортиқ ўқитувчиси ўтган йилнинг декабрь ойида прокуратурага талабнома ёзиб, ўзларининг муаммоларини ёритмайдиган нашрга обуна бўлмаслигини билдирган. Уларнинг бу талаби қондирилди”, деди Д.Муҳиддинов.
XS
SM
MD
LG