Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:25

Чегаралар аниқ, устун ўрнатиш қолди


Шайбон Маълумотларга кўра, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида чегара ҳудудларини аниқлаш бўйича икки давлат ҳукуматлари комиссиялари олиб борган ишлар иҳоясига етган. 19 май куни чегарани белгиловчи илк рамзий устунни ўрнатиш маросими ўтказилиши мўлжалланган.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот котиби Малик Қодировнинг маълум қилишича, ҳукуматлар комиссиялари олиб борган иш натижалари икки давлат раҳбарлари ва парламентлари томонидан тасдиқланган. Шунингдек, демаркация бўйича ишлар ҳам деярли ниҳояланиб қолган.

М.Қодировнинг билдиришича, икки давлатнинг чегара бўйича масъул шахслари яқинда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида учрашиб, энг сўнгги қилинадиган ишлар режасини муҳокама қилган ва бу ишлар бўйича ўзаро келишув имзолаган.

Матбуот котиби рамзий устун ўрнатиш маросими айнан 19 майга белгилангани об-ҳаво билан боғлиқлигини таъкидлади. Унинг айтишича, умумий чегара ўтадиган чўл ҳудудларига ёғингарчилик мавсумида бориш қийин. Бу эса демаркация бўйича иш олиб боришда ноқулайликлар туғдиради.

Маълумотларга қараганда, икки давлат чегараларини аниқлаш жараёни анча оғир кечган, айрим ҳолларда келишмовчиликлар ҳам юз берган. Масалан, Багис қишлоғи масаласида шундай можаро келиб чиққан эди. Мазкур қишлоқ аҳолиси ҳатто алоҳида республика тузмоқчи ҳам бўлганди. Аммо Ўзбекистон ва Қозоғистон томонининг келишувлари асосида бу можаро ечим топган. Ўзбекистон Багиснинг Қозоғистонга ўтишига розилик билдирган. Қозоғистон эса бошқа жойдан Ўзбекистонга шунга мос ерини ажратган.

М.Қодировнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон Туркманистон билан чегара масалаларини юз фоиз ҳал қилган. Тожикистон билан 80 фоиз атрофида, Қирғизистон билан 60 фоиз чегара юзасидан келишувларга эришилган.
XS
SM
MD
LG