Линклар

logo-print

Қишлоқдагилар “ёвғонхўр”га айланган


Басира Маълумотларга кўра, Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Варахша” ширкат хўжалиги аъзолари узоқ муддатдан буён иш ҳақини ололмаётир.

Мазкур хўжаликда яшовчи Юсуф Ҳалимов 2003 йилда 3 гектар ерда оиласи билан пудратчилик қилиб, пахта етиштирган эди. Ю.Ҳалимовнинг айтишича, у пахта топшириш режасини ортиғи билан бажарган. Бундан 2,5 миллион сўм даромад олинган. Шундан 25 фоизи пудратчиларга ажратилган. Шуни ҳам ҳануз олгани йўқ. Фақат терилган пахта учун ҳақ тўланган, холос. Айни пайтда хўжалик унинг оила аъзоларидан ярим миллион сўм қарз.

Жондор тумани ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бош иқтисодчиси Эркин Нуриддиновнинг таъкидлашича, Ю.Ҳалимов мазкур масалада туман ҳокимлигига мурожаат қилган ва айни пайтда унинг мурожаатини қондириш учун тегишли ишлар бажарилмоқда.

Баҳор келиши билан Ю.Ҳалимов яна пахта майдонида меҳнат қилмоқда. Ширкат хўжалигидан бу йилги меҳнати учун даромад олишига ишонмаса-да, кўникиб қолгани, қолаверса, қишлоқда бундан бошқа иш йўқлигини айтади.

“Қишлоқда яшовчиларнинг 90 фоизи қашшоқ бўлса керак. Улар гўштсиз овқат егани учун ҳаммасини “ёвғонхўр” дейишади”, дейди Ю.Ҳалимов.
XS
SM
MD
LG