Линклар

Бугун Фаллужада АҚШ кучлари билан ироқлик исëнчилар ўртасида тўқнашувлар қайта бошланди.


Азизулло Арол

Ахборот агентликлари хабарига кўра¸ АҚШнинг
Ф-16 ҳарбий учқичлари шаҳарнинг бир неча жойларини ҳаводан ўққа тутган.
Гувоҳларнинг айтишича¸ ҳаво ҳужумлари оқибатида бир неча бинолар вайрон бўлган.
Британия Бош Вазири Тони Блэрнинг бугун Лондонда айтишича¸ коалиция кучларнинг Фаллужага қилинган кечаги ҳаво ҳужумлари исëнчилар ҳужумларидан кейин амалга ошган.
"менинг маълумотларимга кўра¸ халқнинг катта қисми¸ ҳатто¸ Фаллужадаги аҳолининг кўпчилиги ҳам исëнчилар қуросизланиши ва тегишли музокаралар жараëни бошланишини истайди"¸-деди Британия Бош вазири.
XS
SM
MD
LG