Линклар

Бугун Жанубий Корея Ташқи Ишлар вазири ўринбосари Ли Су-Хюкнинг хабар беришича, Пхеняннинг ядровий дастурига оид кўптомонлама музокараларнинг навбатдаги босқичи 12 майда Пекинда бўлади.

  • Садриддин Ашур

Унга кўра, музокараларда қатнашадиган барча олти давлат, Шимолий ва Жанубий Корея, АҚШ, Хитой, Япония ва Россия, ишчи гуруҳларнинг янги учрашувига розилик билдирган. Ли Су Хюк бу ҳақда шундай деди:
“Учрашувларнинг қанча давом этиши ва қайси масалалар юзасидан музокара олиб бориш келишилмаган. Ҳар бир томон ушбу масала юзасидан ўзининг таклифини тақдим қилиши мумкин.“
Ўтган учрашувларда ҳеч қандай ижобий натижаларга эришилмаган эди. Шимолий Корея, ядровий дастурини музлатиш эвазига катта миқдордаги пул товони ва мамлакатга ҳужум бўлмаслигига кафолат талаб қиляпти.
XS
SM
MD
LG