Линклар

logo-print

Македонияда ўтказилган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида Бош Вазир Бранко Црвенковский ғалаба қозонди.

  • Садриддин Ашур

Марказий сайлов комиссияси овоз бериш натижаларини э’лон қилгандан сўнг, унинг рақиби Сашко Кедев, сайловлар адолатсиз ўтди, деб баёнот берди. Сайловчиларнинг овоз беришдаги иштироки 50 фоиздан ошганлиги айтилмоқда.
Бранко Црвенковский шундай деб баёнот берди:
“Македония ўзининг янги Президентини сайлади. Бу тинч, адолатли, ме’ёрида ўтган демократик сайловлар бўлди.”
Сайловлар Македониянинг аввалги Президенти Борис Трайковский авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлгандан сўнг ўтказилди.
XS
SM
MD
LG