Линклар

Бугун Жанубий Кореяга қарашли самолёт Шимолий Кореяга қўнди.

  • Садриддин Ашур

Шимолий Кореянинг Рёнчхон темир йўл станциясидаги портлашлардан жабр кўрганларга ёрдам юкини олиб кетаётган Жанубий Корея транспорт самолёти бир неча йиллардан сўнг, бугун биринчи марта, Шимолий Корея ҳаво чегарасини кесиб ўтди. Парвоз олдидан учувчи Ким шундай деди:
“Бу менинг 20 йиллик парвозларим орасида энг ҳаяжонлиси. Мен Рёнчхон фалокатидан жабр кўрган одамларга ёрдам беришни жуда истайман.”
Ўтган ҳафтада Шимолий Корея ҳукумати жанубий миллатдошлари таклиф қилган ёрдамни рад қилган эди. Расмийлар бунинг сабабини изоҳламаганди. Натижада ёрдам анча кечикиб келди.
XS
SM
MD
LG