Линклар

Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш йўлидаги уринишлар давом этмоқда.

  • Садриддин Ашур

Бугун Лондонда БМТ, ЕИ, АҚШ ва Россия давлатлари вакиллари Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган “Йўл харитаси” деб номланган халқаро режани амалга ошириш имкониятларини муҳокама қиладилар.
4 май куни бу муаммо Ню-Йоркда БМТ Бош Котиби Кофи Аннан раҳбарлигида муҳокама қилинади.
Ғазо секторидаги яҳудийлар яшайдиган аҳоли пунктларини кўчириш ҳақидаги Исроил Бош вазири Ариэл Шарон томонидан кўтарилган ташаббус, фаластинликлар томонидан ҳам, Шарон раҳбарлик қилаётган “Ликуд” партияси а’золари томонидан ҳам қаттиқ танқид қилинди. Якшанба куни бу масала юзасидан партиянинг ички референдуми ўтказилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG