Линклар

logo-print

Бугун аксарият Европа давлатларида Европа Иттифоқи кенгайиши муносабати билан байрам тантаналари бошланди.

  • Садриддин Ашур

Европа Иттифоқига Президентлик қилаётган Ирландия Бош Вазири Берти Ахерннинг айтишича, бўлиб ўтган воқеа Европанинг нотабиий бўлинишига узил-кесил нуқта қўяди. Буюк Британия Бош Вазири Тони Блэр фикрича, Европа Иттифоқига янги ўн давлатнинг қўшилиши ташкилотнинг ўзида янгиланиш бўлиши учун катализатор вазифасини ўтайди.
Европа Комиссияси раҳбари Романа Проди шундай деди:
“Бугун - Европа учун тарихий кун. Биз Европа Иттифоқининг янги ўн а’зосини ва 75 миллион янги фуқароларини олқишлаймиз!” - деди Романа Проди
Янги давлатларни Европа Иттифоқига қабул қилиш расмий маросими шанба куни Ирландияда бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG