Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:57

Ўқувчи – текин ишчи кучи


Хоразмда қишлоқ хўжалигида болалар меҳнатидан фойдаланиш бу йил ҳам давом этмоқда. Бир ҳафтадирки, вилоятдаги барча қишлоқ мактабларининг 5-11 синф ўқувчилари дала ишларига жалб қилинган.

Урганч туманидаги Ражаб Отабоев номидаги мактаб ўқувчилари ҳам яқинда ёққан ёмғирдан кейин қатқалоқ босган далаларда меҳнат қилмоқда. Ўқувчиларнинг таъкидлашича, улар кунига беш-олти соат давомида пахта қатор ораларини қатқалоқдан тозалаш билан банд бўлаётир. Улар эрталаб соат саккиздан бошлаб мактаб кийимида далага отланади. Бир неча соат ишлагандан сўнг эса дарс олгани мактабга жўнайди.

Кузатувчилар ўқувчиларни мажбурий равишда дала ишларига жалб қилиш уларнинг таълим олиш ҳуқуқини бузаётганини эътироф этади. Кузатувчи Комилжон Абдуллаевнинг таъкидлашича, билимсизлик ўзбек миллатининг келажагига катта салбий таъсир кўрсатади. Чунки бугунги ёшлар таълим олиш ўрнига даладан бери келмаётгани уларни тобора саводсиз қилиб қўймоқда.

Маълумотларга кўра, хоразмлик вояга етмаган мактаб ўқувчилари далада текинга ишлатилмоқда.

Мактаб директорлари ўқувчиларни бундай ишларга жалб қилиш тўғрисидаги кўрсатма юқоридан берилишини, улар бу буйруқни бажаришга мажбурлигини билдирди. Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари эса пахта давлат сиёсати экани, ўқувчиларни дала ишларига жалб қилиш эса давлат манфаатини кўзлаб қилинаётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG