Линклар

Фаллужа шаҳридаги АҚШ денгиз пиёда кучлари қўмондони Ироқнинг янги хавфсизлик кучлари АҚШ қўшинларига қарши курашаётган исёнчиларни қўлга олиши ёки йўқ қилишини билдирди.

  • Ҳасанжон

АҚШ армияси генерали Жеймс Конвей Ироқ янги кучлари қўмондони генерал майор Ясим Муҳаммад Солиҳ қамалга олинган шаҳардаги жанггариларга қарши кураш режасини тақдим қилганини айтди.
Ироқнинг янги кучлари АҚШ ҳарбийлари қўмондонлиги остида бўлади. Бу кучлар тахминан 1000 нафар аскардан иборат.
АҚШ генерали Марк Киммит Денгиз пиёда кучлари Фаллужадан олиб чиқиб кетилмаётганини таъкидлади.
Нажаф шаҳрида Муққтадо Ас-Садр бугун ироқлик сиёсатчилар ва диний уламолар билан учрашди. Айни пайтда, унинг тарафдорлари ва коалиция кучлари ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда.
Шунингдек, бугун Ироқ шимолида шартнома асосида ишлаётган икки нафар хорижлик ва бир америкалик аскар нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG