Линклар

Британия ва АҚШ расмийлари ироқлик маҳбуслар коалиция аскарлари томонидан таҳқирланганини қораладилар.

  • Ҳасанжон

Британия Қуролли Кучлари вазири Адам Инграм бу маълумотлар зудлик билан пухта ўрганиб чиқилиши ҳақида буйруқ берди.
Британия Армияси Штаб бошлиғи генерал Майк Жэксон маҳбусларни таҳқирлаш ҳарбий сиёсатга зид эканини билдирди:
“Агар тасдиқланса, бундай ҳатти-ҳаракатлар нафақат ноқонуний балки Британия армиясининг юқори стандартларига зид бўлади”, - деди генерал Жэксон.
Вашингтонда АҚШ Президенти Жорж Буш АҚШ аскарлари ироқлик маҳбусларни таҳқирлаётганини тасвирловчи суратлар нафратини қўзғаганини билдирди:
“Ироқлик маҳбуслар таҳқирлангани менинг ҳам нафратимни қўзғади. Уларга нисбатан бундай муносабат Америка халқининг ҳулқ-атворини ифодаламайди. Биз Америкада бундай қилмаймиз”, - деди Жорж Буш.
XS
SM
MD
LG