Линклар

Европа Иттифоқининг тарихий кенгайиши


Азизулло Арол Биринчи майга ўтар кечаси Европа Иттифоқига яна ўн давлат қўшилди. Янги аъзолар учун биринчи май уларнинг Иттифоқдаги биринчи куни бўлди. Европа Иттифоқига янги қабул қилинган ўн давлатнинг саккизтаси собиқ коммунистик давлатлар - Чехия республикаси¸ Эстония¸ Венгрия¸ Латвия¸ Литва¸ Полша¸ Словакия ҳамда Словениядир. Мазкур давлатлар қаторида Қибрис ва Малта ҳам Иттифоқ аъзолигига қабул қилинди. Ушбу ўн давлатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши билан Иттифоқ аъзолари сони 25 тага етди ва аҳолиси сони 75 миллион кишига кўпайди. Ҳозир Европа Иттифоқи ҳудудидаги аҳоли сони тахминан 450 миллион кишидан иборат. Европа Иттифоқи дунëнинг энг катта эркин савдо зонасидир.

Иттифоқнинг мазкур тарихий кенгайиши Европа қитъаси бўйлаб аҳоли томонидан кенг нишонланди.

Сиëсий лидерлар¸ оддий халқ Берлин девори қулаганидан 15 йил ўтиб¸ Иккинчи Жаҳон урушидан 60 йил кейин¸ ниҳоят Шарқий ва Ғарбий Европанинг бирлашганига гувоҳи бўлишди. Бухарестда Венгрия Бош Вазири Петер Медгиесси янги даврни кеча ярим тунда бонг уриб бошлади.

Айрим лидерлар Европа Иттифоқи чегаралари янада кенгайишини таъкидладилар.

"Бугун Полша ўзининг Европа оиласига қайтмоқда. Аммо Европа Иттифоқининг эшиги очиқ қолдирилиши керак" - деди Полша Президенти Александер Квасневски.

Европа Комиссияси Президенти Романо Проди ҳам:
"Иттифоқнинг бугунги кенгайиши бешинчи ва энг катта тарихий кенгайишдир ва ишонаманки бу сўнгги кенгайиш бўлмайди" - деди жумладан.

Ўз навбатида Чехия Президенти Вацлав Клаус:
"Биз Европага қўшилаëтганимиз йўқ. Чунки биз узоқ вақтдан буëн унинг ичидамиз. Ҳамиша унинг ичида бўлганмиз" - деб баëн этди телевидение орқали сўзлаган нутқида.

1989 йили Полшада коммунизмни мағлубиятга учратган "Бирдамлик" ҳаракати етакчиси Лех Валенсага кўра¸ Полшанинг Европа Иттифоқига қўшилиши унинг умр бўйи орзуси бўлган.
Белгия Бош Вазирининг айтишича¸ Иттифоқнинг кенгайиши Европа учун янги бир давр бўлди.
XS
SM
MD
LG