Линклар

logo-print

“Халқаро амнистия” ташкилоти америкалик ва британиялик ҳарбийларнинг Ироқдаги қамоқхона маҳбусларини хўрлаганлиги ҳақидаги ма’лумотни текшириш учун мустақил комиссия тузишга да’ват этди.


Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, уларда қамоқхонада ироқликларнинг қийналгани ҳақида ма’лумотлар бор. “Халқаро амнистия” ташкилоти вакили шундай деди:
“Британия аскарларининг Ироқда нималар билан машғул бўлаётганини жамоатчилик билиши лозим. Ироқликлар мабодо бирор яқинлари қамоққа тушиб қолса улар ҳеч қандай қийноққа дучор этилмаслигига ишонишлари керак.” –деди Нэйл Дёркин.
Буюк Британия Ташқи Ишлар вазири Тони Блэр шундай деди:
“Келинг аниқлик киритайлик. Агар маҳбуслар устидан қийноқлар олиб борилган бўлса, бунга умуман йўл қўйиб бўлмайди. Биз Ироққа бундай ишларни қилиш учун келган эмасмиз.”- деди Тони Блэр
XS
SM
MD
LG