Линклар

Ажария мухторияти лидери Аслан Абашидзе назоратидаги қуролли тузилмалар бугун Грузия билан ма’мурий чегарадаги Чолоки дарёсидаги кўприкларни портлатиб юбордилар.


Бу ма’лумотни бугун Грузия ҳарбий-денгиз кучлари ўқув машқлари ўтказаётган Поти шаҳрига келган Грузия Президенти Михаил Саакашвили тасдиқлади. Ажария чегарасида грузин қўшинларининг бостириб киришидан хавотирга тушган Аслан Абашидзенинг минглаб тарафдорлари ва маҳаллий аҳоли тўпланган.
Бугун Поти шаҳри яқинида ўтказилган грузин ҳарбий қўшинларининг ўқув машқлари ниҳоясига етди.
XS
SM
MD
LG