Линклар

logo-print

Полшанинг янги Бош вазири этиб Марек Бэлка тайинланди.


Полша Президенти Александр Красневский унга янги ҳукумат тузишни топширди. Марэк Бэлка бугун бутун кабинети билан исте’фога кетган собиқ Бош вазир Лешек Миллер пайтида Молия вазири бўлиб ишлаган.
Лешек Миллер исте’фога кетиш ҳақидаги қарорини бир неча ой олдин э’лон қилган эди. Ўшанда Миллер раҳбарлик қилаётган Сўл демократлар иттифоқида бўлиниш юз берганди. Шунингдек, коррупцияга боғлиқ кўп сонли жанжаллар ҳам Миллер кабинетини заифлаштирди.
XS
SM
MD
LG