Линклар

Ироқда қуролли ҳужум натижасида тўрт америкалик ҳарбий ҳалок бўлди.


Кеча ярим тунда Умар шаҳрининг жанубида ҳарбий колонна гранатомётдан ўққа тутилди. Икки ҳарбий нобуд бўлди. Яна икки одам бугун Бағдоддаги коалиция кучларига қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди.
Бугун Ироқ делегацияси ва коалиция кучлари вакиллари шиа мусулмонлар лидери Муқтадо ас-Садр тарафдорлари эгаллаб турган Нажаф шаҳридаги вазиятни муҳокама қиладилар.
Ироқ Бошқарув Кенгаши вакиллари, ҳокимият Ироқ муваққат ҳукумати ихтиёрига ўтмагунча, ас-Садрни та’қиб қилмасликни таклиф қилмоқчилар.
Фаллужа шаҳрида коалиция кучлари воситасида тузилган ироқликлар бригадаси шаҳарни назоорат қилишга киришди. Америка қўмондонлиги хабарига кўра, бригада АҚШ қўшинларига қарши курашадиган қўзғолончиларни та’қиб қилади.
XS
SM
MD
LG