Линклар

Исроилдаги “Ликуд” партияси Бош вазир Шарон тақдим этган Ғазо секторидан қўшин ва яҳудий аҳолисини эвакуация қилиш ҳақидаги режани ма’қулламади.


Шунга қарамай, Шарон исте’фога чиқиш ниятидан йироқ. Исроил ҳукумати вазири, “Ликуд” партияси а’зоси Узи Ландау шундай деб баёнот берди:
“Ликуд” партияси а’золарининг аксарияти терроризмга йўл очиб берадиган режадан бош тортишди. Референдумнинг асосий натижаси шу.”
Исроил телевидениеси хабарига кўра, “Ликуд” партиясининг 60 фоиз а’золари Шарон режасига қарши овоз берган, 40 фоиз партия а’золари эса бу режани ёқлашган.
Фаластин мухторияти Бош вазири Аҳмад Қурей бу ҳақда шундай деди:
“Шундай натижа бўлиши кутилган эди.Бу Фаластин масаласи бўйича амал қилаётган барча халқаро қонунчилик ва резолюцияларни бузишга қаратилган ҳаракатдир. Мен АҚШ ҳукумати ва бошқа халқаро воситачилар фаластинликларга босим ўтказишдан воз кечишлари ва музокараларни бошлашлари керак, деб ўйлайман. “Йўл харитаси” режасини амалга ошириш кун тартибига қўйилган халқаро конференция чақириш зарур”,- деди Аҳмад Қурей.
XS
SM
MD
LG